+7 (701) 759 90 19
USD 425.48 EUR 494.2
RUB 6.14 CNY 66.67
Янгиликлар

Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот 0,7 фоизга ўсди

12 Май 12:18
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда ялпи ички маҳсулот 0,7 фоизга ўсди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йилнинг январь-апрель ойлари якунига кўра, ички маҳсулотнинг ўсиш даажаси 0,7 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқдисодиёт вазири Асет Ерғалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«2021 йилнинг январь-апрель ойлари якунига кўра, ялпи ички маҳсулот ўсиш даражаси ўтган йилги март ойидан буён илк марта 0,7 фоизни ташкил қилди. Қозоғистон иқтисодиёти ўсишнинг ўз маромига тушишининг жадал суръатига ўтди. Хизмат кўрсатиш соҳаси ўсиши барқарорлашди. Ички талаб ортмоқда. Қайта ишлаш, саноат соҳаларида жадал ва барқарор ўсиш кўзга ташланмоқда. Хизмат кўрсатиш соҳаси ижобий натижа кўрсатмоқда. Шунингдек, иқтисодиётнинг ишлаб чиқарувчи эмас соҳаларида асосий капиталга ётқизилган сармоя ортмоқда. Умуман, иқтисодий ўсиш тизимида ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда», - деди вазир.

Унинг айтишича, иқтисодиёт ривожланишининг асосий драйвери ўтган йилдан буён аниқ секторнинг барқарор ўсиши ҳисобланади. Жорий йилнинг ҳисобот пайтида кон ишлаб чиқариш саноатини ҳисобга олмаганда, аниқ секторнинг ўсиши 7,9 фоизни ташкил қилди. Қурилиш, ахборот ва алоқа, қайта ишлаш саноати, сув ва электр билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида юқори ўсиш давом этмоқда. Қайта ишлаш саноати сўнгги ўн йилдаги ўсишнинг энг юқори кўрсаткичига эришишга муваффақ бўлган.

«Хизмат кўрсатиш соҳаси ўз маромига тушмоқда. Савдонинг 5,7 фоизга ўсиши жараёнида хизмат кўрсатиш сектори ўсишнинг янги босқичига чиқди. Қайта ишлаш саноати соҳасида жадал ва барқарор ўсиш мавжуд. Бу эса ўз навбатида мазкур соҳанинг рақобат бардошлигини оширмоқда. Хусусан, машина ишлаб чиқаришда – 20,6, унинг ичида автомобиль қураштиришда – 25,4, қурилиш материалларида – 26,5, химия маҳсулотлари санотида – 11,2, пластмасса маҳсулотлари ишлаб чиқаришда – 18,5, фармацевтикада – 26,2, кийим-кечак саноатида- 23,6 ва жиҳоз ишлаб чиқаришда – 19,5 фоиз ўсиш қайд қилинди», - деди Асет Ерғалиев.

Унинг айтишича, носаноат соҳаларда юксак сармоявий фаоллик кўзга ташланмоқда. Бу эса иқтисодиётнинг барқарор ва сифатли ривожланишига хилма-хиллик орқали эришишга имкон беради.

Вазирнинг сўзларига кўра, кон саноатини ҳисобга олмаганда, асосий капиталга сармоя киритиш 32,3 фоизга ўсди.

«Сармояларнинг ўсишида қайта ишлаш саноати – 2,1 карра, қурилиш – 72, қишлоқ хўжалиги – 66, ахборот ва алоқа – 61, савдо – 28,3, транспорт – 27,6 ва кўчмас мулкка дахлдор операциялар улуши 27,5 фоизни ташкил қилди», – деди Асет Ерғалиев.

Муаллиф: Марлан Жиембай


2021-05-12 12:18:00

Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив