Қозоғистонда яқин уч кунда минус 33 даражагача совуқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қазгидромет яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотларини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Яқин уч суткада Қозоғистон орқали ўтувчи арктика совуқ фронтлари туфайли қор ёғиб, қор бўрони бўлиши, шамол шимоли-ғарбдан эсиши кутилади. Жанубий вилоятларда ҳам ёғингарчилик бўлади, қор ва ёмғир ёғади, туман тушиб, яхмалак бўлади. Фронт шарқ томон силжиши туфайли Қозоғистон шарқида ҳам совуқ бўлади. Шарқий ва марказий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси минус 25…33°С даражагача пасайиши кутилмоқда», - дейилган хабарда.

Аммо Атлантика океанидан циклон келиши туфайли совуқ ҳарорат кўп вақт сақланиб турмайди. Навбатдаги циклон туфайли 13 февралдан бошлаб республика ғарбида ва шимолида ҳаво ҳарорати кўтарилади.


Сўнгги хабарлар