Қозоғистонда яқин уч кунда 20 даражагача илиқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Синоптиклар яқин уч куннинг об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга ҳавола қилиб.

Қора денгиз циклони 7 февраль куни кундузи Ғарбий Қозоғистонга етиб келади, тонгда Қозоғистон шимолига силжийди. Шу туфайли ушбу ҳудудларда қор бўрони ва қаттиқ шамол кутилади.

Циклон таъсири остида атмосфера фронтлари ғарбдан шарқ томон ҳаракатланиб, қор ёғишига олиб келади. Жануби-ғарбдан кучли шамол эсади, яхмалак кутилади. Жанубий вилоятларда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин.

Циклон ва фронтлар ортидан Қозоғистонга Шимолий денгиз акваторияларидан арктик совуқ ҳаво массалари келади. Бу ғарбий ва шимолий ҳудудларда совуқ бўлишига олиб келади.

Бошқа ҳудудларда ҳаво ҳарорати дам олиш кунлари 0…плюс 8°С, жанубда 10…15°С атрофида, энг жанубий туманларда ҳатто плюс 20°С гача илиқ бўлиши кутилади.


Сўнгги хабарлар