Валюталар курси:
    usd/kzt 434.24 eur/kzt 492.69

    rub/kzt 5.67 cny/kzt 68.46
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

Қозоғистонда яқин уч кун ичида совуқнинг заифлашиши  кутилмоқда

19 Ноябрь 16:35

NUR-SULTAN. Kazin - «Қазгидромет» Қозоғистонда уч кунлик об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

«20-21 ноябр кунлари шимоли-ғарбий совуқ антициклон республиканинг шарқий ярмида ўз таъсирини сақлаб қолади, ёғингарчилик кутилмайди. Шу билан бирга, мамлакатнинг ғарбий ярми кейинги Aтлантика циклони таъсири остида қолади ва беқарор об-ҳаво кутилмоқда.

22 ноябр куни ғарбдан шарққа қараб ҳаракатланувчи Aтлантика циклони мамлакатнинг катта қисмини қамраб олади, шу муносабат билан ёғингарчилик асосан қор, муз, кучли шамол бўлади, мамлакатнинг шимолий ярмида бўрон бўлиши кутилмоқда.

Ғарбда ҳавонинг асосан ҳарорат кечаси 2 даража совуқ ва-5 даража илиқ, кундузи 0-10 даража илиқ бўлади. Совуқнинг заифлашиши ва ҳаво ҳароратининг кўтарилиши шимоли-ғарбий ҳудудларда намоён бўлиб, шимолда кечаси 6-16 совуқдан 0-9 даража совуқгача, кундузи 0-9 даража совуқ кузатилади, шарқ ва марказий ҳудудларда ҳаво ҳароратининг ошиши кутилмоқда. Республика марказида кечаси 18-28 совуқдан 0-10 даража совуқгача, кундузи 5-15 даража совуқ, 5 даража совуқ- 3 даража илиқ, жанубий вилоятларда кечаси 5-15 даража совуқдан 5 даража совуқ-3 даражагача илиқ, кундузи 0-10 дан 5-15 гача иссиқ бўлади», — дейишади синоптиклар.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар