Валюталар курси:
    usd/kzt 434.24 eur/kzt 492.69

    rub/kzt 5.67 cny/kzt 68.46
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

Қозоғистонда яқин уч кун ичида об-ҳаво қандай бўлади

27 Октябрь 15:15

NUR-SULTAN. Kazinform - Синоптиклар 28-30 октябр кунлари учун об-ҳаво маълумотларини тақдим этди, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

Яқин кунларда Шимолий циклон ва атмосфера жабҳалари ҳукмронлик қилади.

Шу муносабат билан Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида беқарор об-ҳаво сақланиб қолади. Мамлакатнинг шимолий ва марказий ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, кучли шамол, бўрон бўлиши, музлаши мумкин.

28-29- октябр кунлари жанубий ва жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакат бўйлаб ҳам туман тушиши кутилмоқда.

Ғарбда ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 дан 3-8 даражагача ўзгариб туради, кундузи асосан 5-15 даража илиқ бўлади.

Шимоли-ғарбда кечаси 3-8 совуқдан 3 даражагача, кундузи 3-10 совуқдан 0-8 даражагача, марказда кечаси 5-10 совуқдан 3-8 даражагача, кундузи 0-10 совуқдан 2 -13 даражагача илиқ бўлади, шарқда кечаси 0-7 дан 0-5 гача, кундузи 2-13 дан 0-13 гача, кечаси 5-15 даража илиқ бўлади.

Жанубда кечаси 5 даража совуқ ва 8 даража илиқ, кундузи 7-15 даража илиқ, мамлакат жануби-шарқида кечаси 2-8 даража совуқдан 0-5 даражагача илиқ, кундузи 10-18 дан 7-15 даражагача илиқ бўлади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар