Қозоғистонда яқин уч кун ичида ҳаво салқин бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Синоптиклар яқин уч кунлик, 2—4-июл кунларига мўлжалланган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Кazinform.

«Қазгидромет» РДК хабарига кўра, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳавога жанубий циклон таъсир кўрсатиб, момақалдироқ билан бирга ёмғир ёғиши мумкин.

«2 июл куни ғарбда, 3 июлда шимоли-ғарбда, 4 июл куни республиканинг жанубида, марказида кучли ёмғир ёғиши, шунингдек, дўл, чанг бўрон бўлиши, шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг деярли барча ҳудудида салқин ҳаво сақланиб қолади», — дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар