Қозоғистонда яқин кунларда 35 даража совуқ бўлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 30 январь – 1 февраль оралиғида ҳаво ҳарорати 35 даражагача тушиб кетиши мумкин, деб хабар беради Kazinform.

«Яқин уч кунда ёғингарчилик бўлмайди. Шимолий, марказий ва шарқий вилоятларда ҳаво ҳарорати кечаси 25…30°С, баъзан 35°С пасайиши кутилмоқда. Жанубда ва жануби-шарқда кечаси минус 5…10°С, баъзан 13…22°С совуқ бўлиши эҳтимоли бор.

Ғарбий ҳудудларда эса илиқ атмосфера фронтлари келиши туфайли ёмғир ва қор аралаш ёмғир ёғиб, ҳаво ҳарорати бирдан кўтарилади», - дейилган хабарда.

Сўнгги хабарлар