Қозоғистонда яқин 6 йилда 25 та сув омбори қурилади - вазирлик

None
ASTANA. Kazinform – 2029 йилгача Қозоғистонда 25 та янги сув омбори қурилади. Бу ҳақда 2023-2029 йилларга мўлжалланган сув ресурсларини бошқариш тизимини ривожлантириш концепция-лойиҳасида айтилган, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2023-2029 йилларда давлат мулки декларациясини ишлаб чиқишни ҳисобга олган ҳолда 77 та сув хўжалиги объектида кўп факторли текшириш ўтказилади. Шунингдек, 3,5 минг километр суғориш каналлари таъмирланади. 25 та янги сув омбори қурилади, 16 та мавжуд сув омбори янгиланади», - дейилади Ashyq НҲА порталида эълон қилинган 6 йиллик концепцияда.

Экология ва табиий ресурслар вазирлигидан маълум қилишларича, келгуси йилда каналлар орқали етказиб бериладиган сув учун тарифлар қайта кўриб чиқилади.

«Илмий асосли, иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ва Қозоғистон пойтахтини сув билан таъминлаш учун мос лойиҳани танлаш нуқтаи назаридан тадқиқот ишларини олиб бориш зарур. Бу ишлар 2025 йилда бошланади. Натижада Астана сув омбори таъмирланади, чўкмалар тозаланади», - дейилади иш режаси концепциясида.

Ҳужжат 20 июнга қадар жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилади.

Сўнгги хабарлар