Қозоғистонда йўловчи поездлари жадвал бўйича ва барча йўналишларда қатнамоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - «Бугунги кунда йўловчи поездлари жадвал бўйича ва барча йўналишларда қатнайди. Барча поездларда темир йўл чипталари бор», — дейилади «Қазақстан темір жолы» МК» АЖ матбуот хизмати хабарида.

Нур-Султандан кетаётган йўловчилар учун темир йўл чипталари тақчил эмас.

Ҳар куни пойтахтдан бошқа шаҳарларга 30 дан ортиқ поезд жўнайди. Уларнинг барчаси поездлар жадвалига амал қилади. Масалан, 11 январ ҳолатига кўра, пойтахтдан 42 та йўловчи ва шаҳар атрофи поезди йўлга чиққан.

2022 йил 8-11-январ кунлари «Алмати-Нур-Султан» йўналишида «Йўловчи ташиш» АЖ томонидан қўшимча 12 та поезд қатнови ташкил этилди ва 11 мингдан ортиқ ўрин мавжуд.

«Чипталар ҳақида батафсил маълумотни BILET.RAILWAYS.KZ сайти ҳамда Кaspi.kz ва «ҚТЖ чипталари» мобил иловаларида олиш мумкин», — дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар