Қозоғистонда «Йўл харитаси» доирасида 8 мингдан ортиқ иш ўрни яратилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - 2020-2021 йилларга мўлжалланган «Бандлик йўл харитаси» доирасида 1 ноябр ҳолатига кўра, ўртача иш ҳақи 92 минг тенге бўлган 8,3 мингта иш ўрни яратилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигига таяниб.

«Йўл харитаси»га кўра, лойиҳалар қуйидаги 4 та асосий йўналишга бўлинган. Аҳолининг ҳаёт сифатини ошириш, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг молиялаштириш имкониятларини ошириш, ҳудудларда агросаноат комплексини ва тадбиркорликни ривожлантириш.

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳозирда «Йўл харитаси» доирасида 228 та инфратузилма лойиҳаси қурилмоқда, яна 13 таси амалга оширишнинг дастлабки босқичида. Ҳудудларда 349 та мониторинг лойиҳаси амалга оширилди.

Шу билан бирга, Қостанай вилоятида 2 та, Нур-Султан шаҳрида 1 та лойиҳа амалга оширилиб, 228 та доимий иш ўрни яратилди.

Шунингдек, «бандлик йўл харитаси»нинг иккинчи йўналиши бўйича ўз бизнесини очиш ёки ривожлантириш учун умумий қиймати 1 миллиард тенгедан ортиқ 170 та микрокредит ажратилди.

Идоралараро комиссиясининг навбатдаги йиғилишида агросаноат мажмуасини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 100 миллиард тенге бўлган 40 та инвестиция лойиҳаси рўйхати тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда барча йўналишларда 42,5 мингта, жумладан, 28,8 мингдан ортиқ доимий иш ўринлари яратилади.

Иш қидираётган қозоғистонликлар яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш марказларига бориб, Бандлик сиёсати доирасида инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этишлари мумкин.

Бандликка кўмаклашиш марказлари малакали мутахассисларни вақтинча рўйхатга олинганлар, шу жумладан иш изловчилар, ишсиз сифатида рўйхатга олинганлар, шунингдек, ишдан бўшатилганлар, ҳақ тўланмайдиган таътилга чиққанлар, талабаларни саралайди ва инфратузилма лойиҳасини амалга оширувчи иш берувчи улар орасидан танлаб олади.

Бандликка кўмаклашиш марказлари орқали инфратузилма лойиҳаларига ишга қабул қилишда ишсиз ёшлар, NЕЕТ ёшлари, шунингдек, уларнинг соғлиғига зарар етказмайдиган ва ўқув жараёнини бузмайдиган ишларда талабаларга устувор аҳамият берилади.

Бандликка кўмаклашиш марказлари лозим бўлса, иш берувчи-пудратчи/субпудратчининг илтимосига биноан тегишли ишларни бажариш учун қайта тайёрлашни таъминлайди, инфратузилма лойиҳасига бандликни кафолатлайди.

Аҳолини иш билан таъминлаш маркалари ҳудудларида банд бўлганларнинг иш ҳақи миқдори солиқлар, ижтимоий нафақалар ва экологик имтиёзлар учун тўловлар бундан мустасно, фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисобга олган ҳолда энг кам иш ҳақининг камида икки баравари (83 минг тенге) миқдорида белгиланади.

Сўнгги хабарлар