Қозоғистонда волонтерлик иш стажига қўшилади ва давлат мукофотларига тавсия этилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда волонтерлик иш стажига қўшилади ва давлат мукофотларига тавсия этилади. Бу ҳақда бугун Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Кўнгиллиларни атрофлича қўллаб-қувватлаш лозим. Менинг топшириғим бўйича, уларна махсус имтиёзлар берилади. Масалан, энди волонтерлик иш стажига қўшилади», - деди Давлат раҳбари волонтерларнинг «BIRGEMIZ» республика фронт-офиси тантанали очилиш маросимида.

Шу билан биргаликда Қозоғистон Президенти волонтер талабаларга қўшимча стипендия берилишини, лозим топилса, айрим дарслардан кредитларини ёпишга рухсат этилишини маълум қилди.

«Ушбу соҳада фаолият олиб борувчи ноҳукумат ташкилотларга ҳам моддий ёрдам кўрсатилади. Шунга мувофиқ, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун 400дан зиёд кичик грантлар ажратилади. Ҳар бир грант ҳажми 300 минг танга миқдорида бўлади. Бундан ташқари, ҳокимларга маҳаллий бюджетдан қўшимча грантлар ажратишга топшириқ бердим. Меҳнати билан ўзини кўрсатган волонтерлар давлат мукофотларига тавсия қилинади», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, Бугун Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев ЭКСПО кўргазмалар комплекси «Art Hub» павильонида жойлашган «Birgemiz» республика фронт-офиси тантанали очилиш маросимида иштирок этмоқда.

Волонтер йили доирасида фронт-офис очилиши билан бир қаторда «QQAZVOLUNTEER.KZ» онлайн платформаси, «Bilim», «Qamqor», «Úmit», «Sabaqtastyq», «Taza Álem» ва «Saulyq» номли волонтерларнинг 7 та йўналиш майдончалари тақдимоти бўлиб ўтади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар