Қозоғистонда волонтёр талабаларни моддий рағбатлантириш тизими жорий этилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик талаба-волонтёрлар пул мукофоти олиш ва академик кредитлар ҳисобини қоплаш имкониятига эга бўлади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Энди волонтёрликда фаол иштирок этаётган талабалар ўз меҳнатлари ва саъй-ҳаракатлари учун пул мукофотларига эга бўладилар. Уларга академик кредитлар ҳам берилиши мумкин. Тегишли нормалар Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги томонидан киритилган.

Ушбу ечим ижтимоий аҳамиятга эга фаолият билан шуғулланувчи фаол талабалар сонини кўпайтиришга қаратилган. Масалан, муҳтожларга ёрдам бериш, турли ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш ва ҳоказо.

«Вазирлик ёшлар ташаббусларига алоҳида эътибор қаратиб, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаб келмоқда. Масалан, ҳозир 20 соатлик волонтёрлик учун талабаларга ваучер шаклида кредит берилади. Бу талаба таҳсил олаётган университет / таълим муассасасида иккита академик кредитни (соатни) қоплаш имконини беради. Шунингдек, у 20 000 тенге миқдорида бир марталик нақд пул олади. Aгар талаба 50 соат ишлаган бўлса, унга беш академик кредит (соат) ҳисоблаб чиқилади ва унга 50 000 тенге тўланади»,- деди Қозоғистон Республикаси Таълим ва фан вазирлиги «Молия маркази» AЖ бошқаруви раиси Aсқар Ибраимов.

Эслатиб ўтамиз, волонтёр талабаларга тўловлар тил ва компьютер саводхонлигини ўргатиш бўйича репетиторлик, алоҳида таълимга муҳтож болалар билан ишлаш, ҳовли ва спорт тўгараклари ташкил этиш, болалар, қариялар ва ногиронлар билан ижтимоий ишлар, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш учун ажратилади.

Волонтёр талабаларни рағбатлантириш тизимининг жорий этилиши ёшларнинг ижтимоий масъулиятини ривожлантириш ва Қозоғистонда волонтёрлар ҳаракатини тараққий эттириш учун рағбатлардан биридир.


Сўнгги хабарлар