Қозоғистонда ветеринарларга алоҳида мақом берилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда ветеринарларнинг мақоми қонун билан тасдиқланади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ветеринария назорати ва текшируви қўмитаси раиси Асқар Жақипбаев маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Биринчи навбатда, ветеринарларнинг мақоми тасдиқланади», - деди Асқар Жақипбаев Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унга кўра, таътилда бўлган ветеринар шифокорга алоҳида мақом берилган тақдирда, даволаниши учун икки ойлик иш ҳақи миқдорида нафақа, шунингдек, илмий даражасидан келиб чиққан ҳолда нафақа тўланади.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили айтган навбатдаги янгилик ветеринария шифокорлари махсус кийим ва жиҳозлар билан таъминланади.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар