Қозоғистонда ветеринария ходимларининг касб байрами тасдиқланади

None
ASTANA. Кazinform - Қозоғистонда ветеринария ходимларининг касб байрами тасдиқланиши мумкин. Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун чиқарилган Ҳукумат қарорида айтилади, деб хабар беради Кazinform мухбири.

– Эпизоотик вазиятнинг соғлом бўлиши, чорвачилик маҳсулотларининг экспорт салоҳиятининг ошиши маҳсулот хавфсизлигини таъминловчи ветеринария тизими билан чамбарчас боғлиқ. Бугунги кунда Қозоғистонда чорвадорлар куни, ўрмон хўжалиги ходимлари куни, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати ходимлари куни, балиқчилик ходимлари куни каби касб байрамлари бор.

Бироқ бугунги кунда ветеринария соҳаси ходимлари ўзларининг касб байрамларини нишонлаш имкониятига эга эмаслар, бундай байрам бўлмагани учун ўзларини ягона касб-ҳунар ҳамжамияти соҳасига мансублигини ҳис қилмаяпти. Шу боис, 10 июл – Қозоғистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги қонуни қабул қилинган санани ветеринария ходими куни сифатида белгилашни тавсия қиламиз», — дейилади ҳужжатда.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу байрамнинг тасдиқланиши соҳа ходимларини рағбатлантириш ва ветеринариянинг стратегик аҳамиятини аниқлаш имконини беради.

Ҳужжатнинг очиқ муҳокамаси 14 декабрга қадар давом этади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар