Қозоғистонда ватандош мақомини 3 кун ичида олиш мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – «Отандастар» жамғармаси Қозоғистонга кўчиб келган ватандошларга миграция жараёни талабларини тушунтириш мақсадида видеороликни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикасига келаётган этник қозоқлар ватандош мақомини олиш учун яшаш жойидаги Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказига мурожаат қилишлари мумкин. Ватандош мақоми бир йил муддатга берилади ва Қозоғистон фуқаролигини олгандан кейин тугатилади», - дейилади фонднинг Instagram саҳифасидаги видеода.

Жамғарма маълумотларига кўра, ватандошлик мақомига эга бўлиш учун, агар шахсни тасдиқловчи ҳужжатларда фуқаролиги кўрсатилмаган бўлса, Фуқароларга хизмат кўрсатиш марказига исталган шаклдаги таржимаи ҳол, шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари, нотариал тасдиқланган таржимаси ҳамда ариза берувчининг фуқаролигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилади.

Ҳужжатларни кўриб чиқиш ва ватандош мақомини бериш тўғрисидаги ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб 4 иш куни ичида, агар ариза берувчида шахсий идентификация рақами бўлса, 3 иш куни ичида амалга оширилади.



Сўнгги хабарлар