Қозоғистонда уй-жой соҳасини 2026 йилгача ривожлантириш концепцияси қабул қилинди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонда 2026 йилгача уй-жой соҳасини ривожлантириш концепциясини қабул қилиш бошланди. Ҳукуматнинг бугунги йиғилишида Бош вазир Алихан Смаилов Ҳукумат аъзоларига бу борада бир қатор топшириқлар берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Уй-жой коммунал инфратузилмасини 2026 йилгача ривожлантириш концепциясининг қабул қилиниши умумий уй-жой қурилиши соҳасидаги ёндашувларни гуруҳлаш ва уйғунлаштиришни бошлади. Янги усул ва механизмларнинг аҳамияти ва ижтимоий йўналишини инобатга олган ҳолда, уларнинг барчасини самарали, ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш зарур», — деди Ҳукумат раҳбари.

Унга кўра, янги концепция доирасида қуйидаги йўналишларда иш олиб борилиши керак.

«Биринчидан. Индустрия вазирлиги уй-жой сиёсатига янгича ёндашувлар тўғрисидаги қонун лойиҳасининг барча қоидаларини Парламент палаталари билан биргаликда сифатли ва тезкор тайёрлашни таъминласин.

Иккинчидан. Индустрия вазирлиги ва тегишли давлат органлари зарур маълумотлар базалари билан тўлиқ интеграциялашуви ва уй-жой соҳасида барча ахборот тизимларини ишга туширишни якунлаши керак.

Учинчидан. Уй-жойга муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш жуда муҳим вазифадир. Шу боис, Индустрия вазирлиги ва барча вилоятлар ҳокимлари режалаштирилган ҳажмдаги уй-жой ва муҳандислик инфратузилмасини ўз вақтида ишга тушириш бўйича туб чора-тадбирлар кўришлари керак», — деди Алихан Смаилов.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат йиғилишида «7-20-25» дастури ўрнига янги ипотека дастурини ишга тушириш таклиф қилинган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар