Қозоғистонда уй-жой қуришнинг энг юқори кўрсаткичлари учта вилоятда қайд этилган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан бери биринчи марта уй-жойларнинг фойдаланишга топширилиши ижобий туртки берди. Бу ҳақда Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг дастлабки уч ойида қурилиш соҳасида юқори ўсиш суръатлари қайд этилган, қурилиш ишлари ҳажми 8,6 фоизга ошган. 14 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди.

Қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Алмати шаҳрида, шунингдек, Ақмола ва Қостанай вилоятларида кузатилмоқда.

«Уй-жойларни фойдаланишга топширишнинг ўсиш динамикаси январ-феврал ойларига нисбатан 7,7 фоиз пунктга яхшиланди ва йил бошидан буён биринчи марта ижобий бўлди. Умумий майдони 2,9 млн квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилнинг январ-март ойларига нисбатан 0,4 фоизга кўпдир. Ижобий динамика 15 та вилоятда қайд этилди, энг юқори кўрсаткич Туркистон, Ғарбий Қозоғистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида кузатилди», - деди Алибек Қуантиров.

Унга кўра, ҳисобот даврида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 1,8 фоизга ошган. Саноатда ишлаб чиқариш ҳажмининг ижобий ўсиши 14 та ҳудудда қайд этилди.

Энг юқори ўсиш Манғистау, Шимолий Қозоғистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятларида кузатилди.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар