+7 (701) 759 90 19
USD 425.37 EUR 492.66
RUB 5.97 CNY 66.15
Янгиликлар

Қозоғистонда уй-жой қурилиши ҳажми ортмоқда

10 Июнь 12:37
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда уй-жой қурилиши ҳажми ортмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Асет Ерғалиев қурилиш саноати энг ривожланган ҳудудларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Йил бошидан бери Қозоғистонда қанча квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

«Қурилиш соҳаси юқори ўсишни кўрсатмоқда. Қурилиш ишлари ҳажми 11,3 фоизга ошди. Ижобий кўрсаткичлар Ғарбий Қозоғистон вилоятидан ташқари барча ҳудудларда қайд этилди. Қурилиш-монтаж ишларининг яхши ўсиши Туркистон, Қизилўрда ва Қостанай вилоятлари ва Алмати шаҳрида кузатилмоқда», - деди Миллий иқтисодиёт вазири бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, уй-жой қурилиши давом этмоқда. Жорий йилнинг январь-апрель ойлари натижаларига кўра 4,6 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12,5 фоизга юқори. Шу муносабат билан бутун ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Энг юқори кўрсаткичлар Чимкент шаҳри, Атирау ва Павлодар вилоятларида кузатилмоқда.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив