+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистонда уй-жой билан таъминлаш учун «5-10-20» дастури жорий қилинади

11 Май 13:58
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда уй-жой билан таъминлаш учун «5-10-20» дастури жорий қилинади

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев уй-жой муаммосини ҳал қилиш учун «5-10-20» дастурини ишга туширишни топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Давлат раҳбари: Ҳукумат карантин режимига риоя қилиш чораларини кучайтириши шарт ҚР Президентининг ўтган ҳафтадаги фаолиятига видеошарҳ Давлат раҳбари Қозоғистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

«Иқтисодий ўсиш ва иш билан таъминлаш ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг қувватли стимули – арзон уй-жойлар қурилиши бўлиши лозим. Елбасы ташаббуси билан ишлаб чиқилган «7-20-25» дастури уй-жой қурилиши учун ипотека кредитини беришга ўта ижобий таъсир қилди. Мен уй навбатида турган одамларни кредитга бериладиган турар жой билан таъминлаш учун янги «5-10-20» дастурини ишга туширишни топшираман», - деди Президент Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг йиғилишида.

Давлат раҳбари ушбу вазифани бажариш учун 390 миллиард танга ажратилишини айтди.

«Бу йил мамлакатда рекорд даражадаги 15 миллион квадрат метр ёки 150 мингта уй ва квартира қурилади. Фуқароларимизнинг яшаш шароитларини яхшилаш бўйича ишларни давом эттиришимиз керак. Бу Ҳукуматнинг стратегик йўналишларидан биридир», - деди Президент.

Муаллиф: Аян Бекенўғли



Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив