Қозоғистонда уй сотиб олувчилар сони кўпайди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда сентябрь ойида уй олиш ва сотиш ҳажми ошди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги Статистика қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг сентябрь ойида уйларни сотиб олиш ва сотиш бўйича рўйхатдан ўтган шартномалар сони 35 359 тани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 17,2 фоизга ўсди.

2020 йил январь-сентябрь ойларида уйларни сотиб олиш ва сотиш бўйича шартномалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,5 фоизга камайди. Ўтган йили бундай шартномалар сони 212 986 тани ташкил этган.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар