Қозоғистонда утиль йиғимнинг янги ставкалари эълон қилинди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда хориждан олиб келинадиган автомобиллар учун белгиланадиган утилизация йиғимининг янги ставкалари эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазири вазифасини бажарувчининг 2022 йил 29 апрелдаги 202 йил 3 майда эълон қилинган 138-сон буйруғига асосан утилизация тўлови миқдори автомобил тоифаси, двигател ҳажми ва оғирлигига қараб ҳисобланади. Электр транспорт воситалари, гибрид қувватли автомашиналар бундан мустасно.

Эълон қилинган ставкалар қуйидагича:

- Двигател ҳажми 1000 куб сантиметргача бўлган автотранспорт воситалари учун утилизация тўлови базавий ставканинг 1,5 бараварига;

- 1001 сантиметрдан 2000 сантиметргача бўлган автотранспорт воситалари учун базавий ставканинг 3,5 бараварига;

- 2001-3000 куб сантиметр оралиғидаги транспорт воситалари учун базавий ставканинг 5 бараварига.

3001 куб сантиметрдан ортиқ автомобиллар учун у базавий ставканинг 11,5 бараварига тенг.

Бу ерда базавий ставка 50 ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи миқдорида белгиланган.

Шуни ҳисобга олган ҳолда, ушбу тоифадаги транспорт воситалари учун утилизация тўлов ставкаси қуйидагича:

- Двигател ҳажми 1000 куб сантиметргача бўлган автомобиллар учун утилизация тўловлари 229 725 тенге этиб белгиланди. Аввалроқ у 459 450 тенге эди.

- Двигател ҳажми 1001-2000 куб сантиметр бўлган автотранспорт воситалари учун утилизация тўлови 1 072 050 тенгедан 536 025 тенгега;

- 2001-3000 куб сантиметр двигателли автомобил учун 1 531 500 тенгедан 765 750 тенгега;

- Двигател ҳажми 3001 куб сантиметрдан ортиқ бўлган автомобил учун 3 522 450 тенгедан 1 751 225 тенгега туширилди.

Аввалроқ, кейинги ҳафтадан бошлаб 4 фоизли имтиёзли автокредит берилиши мумкинлигини хабар қилгандик.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар