Қозоғистонда «Үркер-2020» миллий мукофоти ғолиблари тақдирланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Қозоғистон пойтахтида «Үркер-2020» миллий мукофоти ғолиблари аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Шундай қилиб, «Йилнинг энг яхши фотосурати» номинациясида мустақил экологик шарҳловчи Сакен Дилдахмет ғолиб бўлди. «Йилнинг энг яхши репортажи» номинациясида Kyzylorda-news.kz портали журналисти Нурсултан Миқтибаевга, «Йилнинг энг яхши аналитик материали» номинациясида Strategy2050.kz порталининг журналисти Қайрат Жандибаевга, «Йилнинг энг яхши журналистик тадқиқотлари» «Время» газетасининг ходими Михаил Козачковга берилди.

«Йилнинг энг яхши интервьюси» номинациясида «Егемен Қазақстан» газетаси мухбири Гулбаршин Сабаевага, «Йилнинг энг яхши билим материаллари» номинациясида «Sputnik Казахстан» мухбири Тимур Ниталиев ғолиб бўлди. «Радио Станциядаги энг яхши лойиҳа» мукофоти «Atyray» радиостанциясининг «Эфирда 102 FM» дастуридага, TengriNews портали «Йилнинг энг яхши янгиликлар портали» мукофотига сазовор бўлди. «Йилнинг энг яхши газетаси» мукофоти Жамбил вилоятининг «AQ JOL» газетасига топширилди. Бундан ташқари, «Йилнинг энг яхши журнали» номинациясида «Жұлдыз» журнали ғолиб бўлди. Шерхан Муртаза номидаги номинацияда Қайнар Олжай ғолиб бўлди.

Бундан ташқари, «Kazinform» халқаро ахборот агентлигининг махсус мукофоти «ТАСС»га ва «Kaznews» Мўғулистондаги қозоқ тилидаги порталга берилди, «Казахстанская правда»нинг махсус мукофоти эса фахрий журналист Татьяна Костинага топширилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 2 октябрдан 5 ноябргача бўлиб ўтган «Үркер» Миллий мукофоти 11 та номинация бўйича 470 та ариза қабул қилинди. Бугун ҳар бир номинация ғолибига «Үркер» эсдалик ҳайкалчаси ва миллион тенге пул мукофоти топширилди.

Миллий танлов ҚР Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазирлиги ва ОАВни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилди.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар