Қозоғистонда ун ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг январ-июн ойларида Қозоғистонда 1,6 миллион тонна ун етиштирилди, бу ўтган йилга нисбатан 1,5 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform energyprom.kzга таяниб.

Ҳудудлар кесимида ун ишлаб чиқаришнинг энг катта ҳажми анъанавий равишда Қостанай вилоятига тўғри келди: 552,4 минг тонна (йилига 7,4% ўсиш). Кучли учликдан, шунингдек, Шимолий Қозоғистон вилояти (164,5 минг тонна, ўсиш 10 фоиз) ва Чимкент (141,5 минг тонна, минус 14,9 фоиз) ҳам кирди.

Умуман олганда, 2021 йилда ишлаб чиқариш 3 миллион тоннани ташкил этди, бу бир йил аввалгидан 10,3 фоизга кам.

Мамлакат ун ишлаб чиқарувчилари ички бозорни юқори даражада таъминламоқда. Жумладан, жорий йилнинг январ-май ойлари якунларига кўра, маҳаллий корхоналар томонидан талаб (ички бозорда сотиш ва экспорт) 98,9 фоизга таъминланди.

Экспортга 764,7 минг тонна ун жўнатилди, бу ўтган йилга нисбатан 36,2 фоизга кўпдир. Экспорт улуши ресурсларнинг 58,1 фоизини ташкил этди.

Ички бозорда сотиш 21,3 фоизга камайиб, 551,7 минг тоннани ташкил этди.

2022 йилнинг январ-май ойларида экспорт пул кўринишида бирданига 86,8 фоизга ўсиб, 292,6 миллион долларни ташкил этди.

Жисмоний жиҳатдан МДҲ мамлакатларига 212,7 минг тонна ун жўнатилди, бу ўтган йилга нисбатан 15,1 фоизга кўпдир. Қозоғистон унининг катта қисми Ўзбекистонга жўнатилди: 158 минг тонна – 2021 йилнинг январ-май ойларига нисбатан 17,6 фоизга кўп.

Сўнгги хабарлар