Қозоғистонда ун, ёғ, макарон, шакар ишлаб чиқариш кўпаймоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев 2022-2024 йилларга мўлжалланган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш режаси ҳақида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ушбу режа 31 та чора-тадбирларни ўз ичига олган бўлиб, улардан 17 таси маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, аграр фанни ривожлантириш ва товарларни сақлаш, 7 таси озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш, 7 таси озиқ-овқат хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган. 31 та чора-тадбирлардан 11 таси 2022 йилда амалга оширилган бўлса, 20 таси 2023-2024 йилларга мўлжалланган.

«2022 йил охирига келиб озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 3,9 фоизга ошиб, 2,9 триллион тенгени ташкил этди. Шу билан бирга, озиқ-овқатнинг асосий турлари: ўсимлик ёғи, ун, макарон маҳсулотлари, ёрмалар, колбаса маҳсулотлари ва шакар ишлаб чиқариш кўпаймоқда. Аксинча, ишлаб чиқарилиши камайган қатор маҳсулотлар борки, улар асосан сут маҳсулотлари: сариёғ, сут, пишлоқ ва творог, ачитилган сут маҳсулотлари»

, - дейди Е. Қарашўкеев Ҳукуматнинг бугунги мажлисида.

Ўз ишлаб чиқариши ҳисобидан таъминлаш 2022 йили колбаса маҳсулотлари 56,4 фоиздан 61 фоизга, олма 73,7 фоиздан 75,6 фоизга, парранда гўшти 65,4 фоиздан 68 фоизга, шакар 42,6 фоиздан 51 фоизга кўпайди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар