Қозоғистонда умр кўриш давомийлиги 75 ёшга этиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда умр кўриш давомийлиги 2026 йилга келиб 75 ёшга етиши кутилмоқда. ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой бугун ЖССТнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси вакиллари - ЖССТнинг Қозоғистондаги ваколатхонаси вакили Кэролайн Кларинваль ва тиббиёт катта маслаҳатчиси Омар Салех билан учрашувда айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Учрашув давомида томонлар Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ўртасида 2020-2021 йилларга мўлжалланган икки йиллик келишув ижросини муҳокама қилдилар. Ҳужжат учта йўналишда амалга оширилмоқда - яна 1 миллиард кишига тиббий ёрдам кўрсатиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларда ҳимоя қилиш, яна 1 миллиард одамнинг соғлиғи ва фаровонлигини яхшилаш.

Шунингдек, Алексей Цой, ҚР Соғлиқни сақлашни ривожлантиришнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган давлат дастурининг бажарилиши тўғрисида маълумот берди.

«Давлат дастури натижасида 2026 йилга келиб Қозоғистонда умр кўриш давомийлиги 75 ёшга етиши кутилмоқда, бевақт ўлим хавфи 15,43% гача камаяди ва асосий кўрсаткичлар аҳоли саломатлигини яхшилайди», - деди у.

Сўнгги хабарлар