Қозоғистонда углерод сотиш бўйича ихтисослаштирилган биржа ташкил этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатда ихтисослаштирилган углерод биржаси ташкил этилади. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Товар-хом ашё биржалари масъулиятини ошириш мақсадида уларнинг устав капиталини ошириш кўзда тутилган. Яъни, барча турдаги (стандартлаштирилган ва ностандарт) товарларни сотувчи товар биржаларининг устав капиталини 600 минг БҲМ (бир ойлик ҳисоб миқдори)гача ошириш кўзда тутилган. Фақат стандартлаштирилмаган товарларни сотиш билан шуғулланадиган биржалар учун эса устав капитали миқдори 300 минг БҲМ миқдорида қолади. Бу, ўз навбатида, соҳадаги «заиф» ўйинчиларга бошқа биржалар билан ҳамкорлик қилиш ва ўз салоҳиятини ошириш имконини беради», - дейилади вазирлик хабарида.

Агентлик маълумотларига кўра, юқорида қайд этилган янгиликлар товар биржалари соҳасида ҳалол рақобат ва сифатли хизматларнинг ўсишига хизмат қилади.

Шунингдек, вазирлик мамлакатда янги товар биржаси ташкил этилишини маълум қилди.

«Савдо-хомашё биржалари тўғрисидаги қонун лойиҳасига киритилган ўзгартишларга кўра, углерод савдосини алоҳида товар биржаси сифатида чиқариш нормаси кўриб чиқилди. Яъни, углерод сотадиган ихтисослаштирилган товар биржаси ташкил этилади. Умуман олганда, углерод стратегик товар эмас. Янги ўзгартириш товар биржасида углерод сотишни тартибга солишга қаратилган», - дейилади хабарда.


Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар