Қозоғистонда учта янги партия ташкил этилмоқда

None
ASTANA. Кazinform – Мамлакатда учта янги партия рўйхатга олинмоқда. Бундан ташқари, 13 та партияни рўйхатга олиш бўйича аризалар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Адлия вазири Қанат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугун 3 та партия рўйхатга олиш тартиб-таомилининг биринчи босқичидан ўтди. Ҳозир бўлажак партиялар қурултойларини ўтказиш ва партия активларини шакллантириш босқичида. Амалдаги қонунчиликка кўра, партияни рўйхатдан ўтказиш учун унинг камида 20 минг нафар партия аъзоси бўлиши керак. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг ҳар бир вилоятида камида 600 нафар партия аъзоси бўлиши лозим», — деди Қанат Мусин Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, бугун «Халық дербестігі» партияси қурултойини ўтказиб, аъзолари рўйхатини тақдим этган.

Бундан ташқари, «Намыс» ва «Байтақ» партиялари қурултойларини ўтказиш босқичида.

«Рўйхатдан ўтмоқчи бўлган бошқа партиялар ҳам бор. Аммо улар рўйхатдан ўтиш жараёнидан ўтмаган. Чунки уларнинг ҳужжатлари қонун талабларига жавоб бермайди. 2019 йилдан буён сиёсий партия сифатида рўйхатдан ўтиш учун 18 та мурожаат келиб тушган. Фақат 2019 йилда 5 та партия ариза топширган. Аммо бугунги кунда уларнинг аризаси ўз кучини йўқотди. Ҳозир 13 та партия бор, улардан 3 тасини юқорида айтиб ўтганман. Қолган партияларда ташкил этиш жараёни давом этмоқда», – деди у.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар