Қозоғистонда участка шифокорларига КВИ ни уйда даволагани учун  3 иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади
18 Январь 10:32

Қозоғистонда участка шифокорларига КВИ ни уйда даволагани учун  3 иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади

NUR-SULTAN. Kazinform - КВИни уйда даволагани учун участка тиббиёт ходимларига 3 та асосий иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ тўланади. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Ажар Ғиният маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

– Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан вилоятлардаги маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда амбулатория беморларининг сони ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, бирламчи тиббий-санитария ёрдами даражасида тиббий ёрдам кўрсатишни кучайтириш ва ўз вақтида ташкил этиш чоралари кўрилмоқда, - дед у.

Вазирнинг сўзларига кўра, айни пайтда мамлакатда 3054 та кўчма тиббий бригада, 1622 та захира бригадалари фаолият кўрсатмоқда. Участка тиббиёт ходимлари КВИ билан касалланган беморларни амбулатор даволашга кенг жалб этилмоқда.

Шошилинч тиббий ёрдамни 1486 нафар тез тиббий ёрдам бригадаси кўрсатади, улардан 150 нафари захирада.

Айни пайтда 40 мингга яқин тиббиёт ходимлари КВИ даврида тиббий ёрдам кўрсатишга жалб қилинган.

Захирада 4556 нафар тиббиёт ходими бўлса, уларнинг 1217 нафари шифокордир.

«Бирламчи тиббий-санитария ёрдами ходимлари меҳнатини рағбатлантириш мақсадида кўчма бригадаларни кўчириш, мажбурий ижтимоий тиббий суғурталаш ҳисобига уй шифохоналарини кенгайтириш ва фаол очилиши учун қўшимча ҳақ тўлаш чоралари кўрилди. Бундан ташқари, туман тиббиёт ходимларига КВИни уйда даволагани учун асосий иш ҳақининг 3 баравари миқдорида маош тўланади», — деди Ажар Ғиният.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Янгиликлар

Архив