Қозоғистонда уч ҳафтадан бери ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошмаяпти

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Мамин Ҳукуматнинг рақамли идорасида марказий давлат органлари раҳбарлари ва вилоятлар ҳокимлари иштирокида ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёқилғи-мойлаш материаллари нархларини тартибга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Kazinform primeminister.kzга ҳавола қилиб.

Тадбирда қайд этилишича, ўтган ҳафта давомида Қозоғистонда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг умумий ўсиш индекси 0,0 фоизни ташкил этган.

Кўрилган чора-тадбирлар туфайли кетма-кет учинчи ҳафтадан буён сабзи (-0,8 фоиз), пиёз (-0,7 фоиз), макарон, гуруч ва картошка (-0,2 фоиз) нархлари пасайган. Қолган маҳсулотларнинг нархи барқарор.

Сўнгги хабарлар