Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Қозоғистонда Туркманистон маданияти кунлари бўлиб ўтади

24 Ноябрь 16:51

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонда Туркманистон маданияти кунлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Туркманистон Республикасининг Қозоғистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Батир Реджепов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Туркманистонга давлат ташрифи чоғида Давлат раҳбарлари Қозоғистонда Туркманистон маданияти кунларини нишонлашга келишиб олдилар. Икки давлат ўртасида кенг кўламли маданий тадбир ўтказилмаганига 3 йилдан ошди. Икки давлат Президентларининг расмий учрашувидан сўнг муносабатлар жонланди. Бугун биз Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги билан Туркманистон маданияти кунларини нишонлаш бўйича ишлаяпмиз», - деди Батир Реджепов.

Элчининг сўзларига кўра, ушбу маданий тадбир келгуси йилда ўтказилиши режалаштирилган.

«Маданий тадбирлар билан бир қаторда икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатлар ҳам йўлга қўйилган. Улар орасида дўстона ҳамкорлик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ҳам бор. Бундан ташқари, Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 2017 йилда Қозоғистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган Стратегик шериклик тўғрисидаги битим амал қилмоқда», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, бугун Нур-Султанда Қозоғистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстона муносабатларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Муаллиф: Али Ибраев

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар