+7 (701) 759 90 19
USD 423.91 EUR 497.37
RUB 5.82 CNY 65.59
Янгиликлар

Қозоғистонда Туркий тилли мамлакатларнинг ёшлар саммити бўлиб ўтади

27 Май 11:03
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда Туркий тилли мамлакатларнинг ёшлар саммити бўлиб ўтади

NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил «Туркистон - турк дунёсининг бешиги» туркийзабон мамлакат ёшларининг саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазири Аида Балаева ҳисобот йиғилиши чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«Ёшлар сиёсатини амалга оширишда хорижий мамлакатлар билан тажриба алмашиш доимо диққат марказида. Шу билан бирга, жорий йилда «Туркистон - турк дунёсининг бешиги» халқаро саммити, туркийзабон мамлакатлар ёшлари саммити, Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференциянинг ёшлар форумини ўтказиш режалаштирилган.

Шунингдек, у оила сиёсати соҳасида «2030 йилгача гендер ва оила сиёсати консепциясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси»нинг иккинчи босқичи тасдиқланганлигини таъкидлади. Концепция асосан оилани мустаҳкамлаш, репродуктив саломатлик, гендер тенглиги, оиладаги зўравонликнинг олдини олиш масалаларини қамраб олади.

«Хусусан, оиладаги зўравонликка қарши кураш жуда муҳимдир. Афсуски, ўтган йилги карантин изоляцияси пайтида оилавий можаролар сони кескин ошди. Ва бу масала билан шуғулланадиган марказлар фақат мамлакатнинг йирик шаҳарларида тўпланган. Айни пайтда мамлакатда оилавий зўравонлик қурбонлари учун 65 та инқироз маркази мавжуд. Аммо, бугунги кунда ҳар бир туман ва шаҳарда бундай марказлар очилмоқда. 2025 йилга келиб уларнинг сонини 234 тага етказиш режалаштирилган», - деди Аида Балаева.


Муаллиф: Марлан Жиембай



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив