Қозоғистонда Туркий академиянинг жойлашиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси маъқулланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Парламенти Мажилиси «Қозоғистон Ҳукумати ва Туркий академия ўртасида Туркий академиянинг жойлашиши шартлари ва тартиби тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Академиянинг асосий мақсади туркийшунослик соҳасида туркий тиллар, адабиёт ва маданиятни асраб-авайлаш, ривожлантириш ва тарғиб қилишга қаратилган илмий-тадқиқот ишларини олиб боришдан иборат. Ҳозирда Академияни Қозоғистондан ташқари Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркия аъзо. Венгрия кузатувчи мақомига эга. Академиянинг штаб-квартираси Нур-Султан шаҳрида жойлашганлиги сабабли келишувдан кўзланган мақсад Туркий академиянинг мамлакатдаги фаолияти давомидаги мақомини, унинг имтиёзлари ва иммунитетларини белгилашдан иборат», - деди таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов.

Вазирнинг айтишича, академияда 17 нафар ходим ишлайди. Улардан икки нафари хорижлик.

«Келишув кучга кирганидан кейин Академиянинг маҳаллий ва хорижлик ходимлари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан аккредитациядан ўтиши керак бўлади. Академия илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва журналлар нашр этиш билан шуғулланади, туркий мамлакатларнинг таниқли олимлари учун ўтказиладиган халқаро форум ва анжуманларда, туркология бўйича тадқиқотларда фаол иштирок этади. Туркий тилли давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Қозоғистоннинг туркий дунёда ролини ошириш муҳимлигини ҳисобга олиб, ушбу қонун лойиҳасини кўриб чиқишингизни сўрайман», — деди у.

Қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида депутатлар ҳужжатни маъқуллаб, Сенатга юборишга қарор қилди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар