Қозоғистонда тухум нархи арзонлади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - C1 тухумининг улгуржи нархи 370 тенгедан 320 тенгегача пасайтирилди, дея хабар беради Kazinform ҚР Рақобатни ҳимоя қилиш агентлиги матбуот хизматига таянгиб.

Қозоғистон тухум ишлаб чиқарувчилар уюшмаси паррандачилик хўжаликларида ваколатли давлат органлари билан биргаликда ижтимоий аҳамиятга эга озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошишининг олдини олиш бўйича қатор йиғилишлар ўтказганлиги, улар давомида маҳаллий товуқ тухумлари нархини пасайтириш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берди.

2021 йил ноябр ойида паррандачилик хўжаликларида C1 тоифали тухумнинг улгуржи нархи 10 таси учун 370 тенгега етди. Ҳозирда C1 тухумининг улгуржи нархи 320 тенгега арзонлаштирилган (чакана қадоқлашдан ташқари). Паррандачилик хўжаликлари тухумни декабр ойининг биринчи ўн кунлигида арзонлаштирилган нархда сотишни бошлади ва ҳозирда бу нарх Қозоғистоннинг барча ҳудудларида қўлланилмоқда.

Aйни пайтда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан маҳсулот таннархини пасайтириш ва аҳолининг ички эҳтиёжларини қондириш мақсадида маҳаллий паррандачилик хўжаликларини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

Сўнгги хабарлар