Қозоғистонда транспорт ҳужжатларини бошқариш бўйича ягона тизим жорий қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда транспорт ҳужжатларини бошқариш бўйича ягона тизим жорий қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирнинг сўзларига кўра, бундай чора «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига иқтисодий ўсишни тиклаш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

«Рақамлаштиришга оид қонунчиликка сунъий интеллектнинг миллий платформасини шакллантиришга ҳисса қўшадиган ўзгартиришларни тасдиқлаш таклиф этилмоқда. Автотранспорт соҳасида Интеллектуал транспорт тизимини ривожлантириш, ташувчилар учун рухсатнома шаклларини расмийлаштириш жараёнини автоматлаштириш ва мамлакатлар ўртасидаги алоқалар транзитини кузатиш учун ахборот базасини яратиш бўйича тузатишлар кўзда тутилган. Бу транспорт ҳужжатлари айланишининг ягона тизимини жорий этишга имкон беради», - деди Руслан Даленов.

Унинг айтишича, қонун лойиҳасида шахсий маълумотларни йиғиш, қайта ишлаш ва ҳимоя қилишга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар