Қозоғистонда транспорт назоратининг интеллектуал тизими жорий этилади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Яқин келажакда Қозоғистонда транспортни назоратининг интеллектуал тизими ишга туширилади. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Автомобил транспорти соҳасида транспорт назорати ҳудудини рақамлаштириш мақсадида Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги томонидан транспорт назоратининг интеллектуал тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», - А. Маминнинг депутат сўровига берган жавоби да.

Унга кўра, тизим йўловчи ва юк ташувчи транспорт воситаларининг шаҳарлараро қатновини амалга оширувчи (электрон транспорт воситалари ва рухсатномаларни текшириш, рухсат этилган оғирлик ва ўлчовларга мувофиқлиги ва ҳ.к.) ҳуқуқбузарларга жарима тўлаш бўйича кўрсатмаларни автоматик тарзда ишлаб чиқади ва юборади. Бу йўналишдаги қадамлар транспорт назоратини амалга оширишда инсон омилининг олдини олишга қаратилган.

«Тизим 2023 йилга мўлжалланган «Рақамлаштириш, фан ва инновациялар орқали технологик ютуқ» миллий лойиҳасига киритилган. Айни пайтда тизимни яратиш бўйича инвестиция таклифи ва техник топшириқни ишлаб чиқиш масаласи кўриб чиқилмоқда», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар