Қозоғистонда транспорт назорати тўлалигича масофадан бошқариш тизимига ўтказилади

None
None
НУР-СУЛТОН. Kazinform - ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Қозоғистонда транспорт назоратини тўлалигича масофадан бошқариш тизимига ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига ҳавола қилиб.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев раислигида пойтахтимизда бўлиб ўтган йиғилишда ана шундай қарорга келинди.

Йиғилиш чоғида автомобиль йўлларининг айрим участкаларида оғирлик габаритини ўлчашнинг автоматлаштирилган бекатларини қуриш орқали транспорт назоратини тўлалигича масофадан бошқариш тизимига ўтказиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, йўловчи поездларида чиптасиз юрганларни аниқлаш бўйича ҳам бирқатор чора-тадбирлар кўриш лозимлиги айтилди.



Йиғилишда Давлат хизмати ишлари ва коррупцияга қарши чора-тадбирлар агентлиги, ИИВ, Молия вазирлиги, «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси, ҚТЖ ва бошқа манфаатдор тузилмалар вакиллари иштирок этишди.

Сўнгги хабарлар