Қозоғистонда товарларни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш шартлари ўзгарди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонга товарларни олиб киришда қўшилган қиймат солиғидан озод қилишни қўллаш шартлари ўзгарди. Бу ҳақда Давлат даромадлари қўмитаси маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Корилаётган ўзгартиришлар қўшимча солиқларни тўлаш муддати ўзгартирилган ва талаблар бажарилган товарларни олиб киришда қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкин бўлган шахслар сонини кенгайтиради. Эндиликда бундай шахслар қаторига ваколатли иқтисодий операторлар ҳам киритилди. Шунингдек, автотранспорт воситаларининг юк бўлинмаларида электрон идентификаторларни (навигация пломбаларини) ўрнатишни талаб қилувчи шартлар олиб ташланди», — дейилади қўмита хабарида.

Қўмита, шунингдек, ЕОИИга аъзо давлатлар ҳудудига кейинчалик экспорт қилинадиган товарларни қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш имконини берувчи янги келишув пайдо бўлганини эълон қилди. Қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш, агар товарларни олиб кириш тўғрисидаги аризада (1-бўлим жадвалининг 6-устунида) ва электрон ҳисоб-фактурада (8-устуннинг G бўлими) кўрсатилган товарларнинг қиймати декларацияда кўрсатилган товар қийматидан паст бўлмаса, мумкин бўлади(45-устунда).

Янгиликлар 11 июлдан кучга киради.

Сўнгги хабарлар