Қозоғистонда тоғ-кон саноатида ва металлургияда ўсиш кузатилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги сўнгги йилларда Қозоғистонда металлургия саноатининг ривожланиши ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистоннинг иқтисодий таркибида нефт-газ саноати каби тоғ-металлургия саноати ҳам алоҳида ўрин тутади. Бугунги кунда металлургия саноатининг Қозоғистонда ялпи ички маҳсулотидаги улуши 5,9 фоизга етди. Қайта ишлаш саноатининг барча тармоқларида тоғ-металлургия саноатининг улуши 43,2 фоизни ташкил этади. Шунингдек, сармояларни жалб қилиш бўйича етакчидир.

Таъкидлаш жоизки, 2009 йилдан 2019 йилгача металлургия саноатида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 4,5 баравар ўсди, 1,1 триллион тенгедан 4,9 триллион тенгегача етди. Сўнгги 10 йил ичида металлургия маҳсулотининг жисмоний ҳажми индекси 1,5 баравар ошди. Фақат шу йилнинг 11 ойида металлургия маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 11,6 фоизга ўсиб, 4,98 триллион тенгени ташкил этди, ҳақиқий ҳажм индекси 1,6 фоизни ташкил этди. Ўтган йили соҳага киритилган сармоялар ҳажми икки баравар кўпайиб, 309,8 миллиард тенгега етди, жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида 327,4 миллиард тенгени ташкил этди.

Сўнгги 10 йил ичида Қозоғистонда рангли металл рудаси соҳасида ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ошганига қарамай, темир рудаси ишлаб чиқариш шу даражада сақланиб қолмоқда. Шу билан бирга, рангли металларни ишлаб чиқаришга инвестицияларнинг кўпайиши кузатилмоқда.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар