Қозоғистонда ўтказиладиган биатлон бўйича жаҳон чемпионатига 41 давлатдан спортчилар келади

Фото:
ASTANA. Kazinform – Бурабайда бўлиб ўтадиган биатлон бўйича жаҳон чемпионатига 41 хорижий давлатдан 500 га яқин спортчи келади. Бу ҳақда Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси Самат Ерғалиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон тарихида биринчи марта ўсмирлар ва ёшлар ўртасида биатлон бўйича жаҳон чемпионати шундай савияда ўтказилади. У 4-12 март кунлари Ақмола вилояти Щучинск шаҳридаги қишки спорт турлари бўйича Олимпия ўқув марказининг чанғи-биатлон мажмуасида бўлиб ўтади. Айни пайтда ушбу мусобақада дунёнинг 41 давлатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирок этиш истагини билдирган. Қозоғистон шарафини 26 феврал куни бўлиб ўтадиган ҚР кубогида иштирок этувчи ўсмирларни тайёрлаймиз. У ерда спортнинг беш тури бўйича 18 та мусобақа ўтказилиши режалаштирилган», – дейди Самат Ерғалиев.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг баҳорида Астана шаҳрида шахмат бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар