Валюталар курси:
    usd/kzt 477.98 eur/kzt 488.93

    rub/kzt 7.93 cny/kzt 70.82
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистонда тиббий ниқоб ишлаб чиқарадиган Туркия заводининг қурилиши кўздан кечирилди

24 Июнь 10:16

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев «MFA International» МЧЖ ва «ATM Construction & Investment» МЧЖ қурилиш ишларини кўздан кечирди, дея хабар беради Kazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.

Вазир биринчи бўлиб «MFA International» МЧЖ заводини бориб кўрди. Келгусида ушбу завод тиббий ниқоб ва ҳаво тозалагичлар ишлаб чиқаради. «Астана – жаңа қала» махсус иқтисодий зонасида жойлашган туркиялик корхонаси қурилиши жорий йилнинг август ойида якунланади.

Лойиҳанинг дастлабки босқичида Z-267 серияли юқори даражадаги ҳимояга эга ниқоблар (йилига 2,5 миллион ниқоб) ишлаб чиқариш, завод тўлиқ ишга туширилгач Prestij (P-267V) серияли тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш режалаштирилган (йилига 10 миллион ниқоб). Лойиҳанинг умумий қиймати - 2,1 млрд тенге.

Дераза ойналари, тиббий жиҳозлар, офис мебеллари ва металл буюмлар ишлаб чиқарадиган «ATM Construction & Investment» МЧЖнинг заводи 2022 йил сентябр ойида ишга туширилади. Компания «Астана – жаңа қала» махсус иқтисодий зонасида жойлашган. Умумий қиймати 22 миллиард тенге бўлган завод тўлиқ ишга тушгач, 500 та янги иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Лойиҳа умумий майдони 17 минг квадрат метр бўлган бешта асосий ишлаб чиқариш мажмуасидан иборат.

«ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири инвесторлар ва қурилишга масъул мутасаддилар билан учрашиб, корхоналар халқ манфаатларига хизмат қилишига ишонч билдирди», - дейилади ҚР индустрия ва инфратузилмани ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар