Қозоғистонда тиббиёт факультети талабалари стипендияси 25 фоиз оширилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда тиббиёт факультети талабалари стипендияси 25 фоизга оширилади. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой бугун маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Тиббиёт ходимларининг малакасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича қуйидаги тадбирлар режалаштирилган: таълим хизматлари нархини шакллантиришнинг янги усулларини жорий этиш, давлат таълим грантларини 40 фоизга ошириш, тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш, тиббиёт ОТМ талабалари стипендияларини 25 фоизга ошириш», - деди Алексей Цой Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кенгайтирилган ҳайъат йиғилишида.

Вазир, шунингдек, тиббиёт фанлари номзодларини тайёрлаш бўйича янги дастур ишлаб чиқилишини ва ҳамширалар мутахассислигини ихтисослаштиришни айтди.

«Маҳаллий илм-фанни ривожлантириш учун биз Open Access биомедикал тадқиқотлар рўйхатини ишга туширишни режалаштирмоқдамиз ва «ягона ойна» орқали клиник тадқиқотлар учун мувофиқлаштириш марказини яратмоқчимиз», - деди вазир.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар