Қозоғистонда ўтган йили 129,5 тонна олтин қазиб олинган

None
Фото: Shutterstock
ASTANA. Kazinform – Мамлакат пойтахтида Қозоғистон олтин қазиб олувчи саноатчиларнинг «Саноатни ривожлантиришнинг бозор механизмларини жорий этиш: қидирув, қазиб олиш, сотиш» форуми бўлиб ўтди. Кенг кўламли йиғилишда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Иран Шархан иштирок этди, деб хабар беради Kazinform.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ўтган йили мамлакат корхоналари томонидан 129,5 тонна олтин қазиб олинган. Бу 2021 йилга нисбатан 12,8 фоизга кўпдир.

«Мамлакатимизда олтин қазиб олиш маҳаллий тоғ-кон саноатининг асосий тармоқларидан бири. 2022 йил Қозоғистон олтин қазиб олиш саноати учун муваффақиятли йил бўлди. Масалан, таркибида олтин бўлган конларни ўзлаштириш сезиларли даражада ошди, хусусан, 39,4 миллион тоннагача қимматбаҳо металл қазиб олинди, бу ўтган йилга нисбатан 18,3 фоизга кўп», – дейди И.Шархан.

Сўнгги хабарлар