Қозоғистонда тезкор тўловлар тизими жорий қилинади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Рақамли технологияларни тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида тезкор тўловлар тизимини жорий қилиш кўзда тутилган. Бу ҳақда бугун Ҳукумат мажлисида ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Асқар Жумағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда электрон савдо катта суръатлар билан ривожланмоқда. Бунинг учун сифатли Интернет билан таъминлаш, рақамли саводҳонликни ошириш, нақд пулсиз тўлов тизимини кенгайтириш каби ишлар амалга оширилмоқда. Ҳозирда 117 шаҳар ва аҳолиси 250 одамдан ошадиган 3100дан зиёд овул кенг полосали Интернет билан таъминланган. Йил охирига қадар аҳолиси 250 одамдан ошадиган яна 1000дан зиёд овулни юқори тезлик мобиль Интернети билан таъминлаш режалаштирилмоқда», - деди у.

Вазир аҳолининг рақамли саводҳонлигини ошириш ишларига тўхталди.

«2021-2022 йилларда аҳолиси 250 одамга етмайдиган 877 та овулни кенг полосали Интернет билан 3G/4G теxнологияси орқали таъминлаш, қолган овулларни эса сунъий йўлдош Интернети орқали таъминлаш режалаштирилган. Маълумки, сифатли Интернет аҳолининг рақамли саводҳонлигини ошириш учун жуда муҳим. Бу борада бирқанча дастурларимиз ҳам бор. Шунингдек, аҳоли орасида рақамли саводҳонликнинг базавий малакалари, EGOV, OPENGOV, E-COMMERCE, ва ахборот хавфсизлиги макала ошириш курслари ташкил этилмоқда. Жумладан, ўтган йилда ҳокимликлар 532 мингдан зиёд одамни рақамли саводҳонлигини ошириш курсларига жалб этилган», - деди Асқар Жумағалиев.

Унинг айтишича, Интернет тармоғини кенгайтириш ва рақамли саводҳонликнинг ошиши нақд пулсиз тўлов тизимининг кенгайишига имконият яратади. Натижада, нақд пулсиз тўлов операциялари ҳажми 2,3 барвар ошиб, 14,5 трлн тангани ташкил қилган.

«Муҳим жиҳатлардан яна бири, Рақамли технологияларни тартибга солиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида тезкор тўловлар тизимини жорий қилиш кўзда тутилган. Бу нақд пулсиз тўлов тизимини янада такомиллаштиришга замин яратади. Бу юртимиз иқтисодиётини ривожлантириш, «одддий буюмлар иқтисодиётини» ташкил этишга ёрдам беради. Бу борада Савдо ва интеграция вазирлиги билан бирлашиб иш олиб борилди. Бу Қозоғистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни халқаро савдога олиб чиқишга имкон беради», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар