Қозоғистонда тезкор шахмат бўйича FIDЕ жаҳон чемпионати бўлиб ўтади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform– 2021 йилнинг 25—31 декабр кунлари Қозоғистон пойтахти Нур-Султан шаҳрида 2021 йилги Рапид ва блиц бўйича FIDЕ жаҳон чемпионати (FIDЕ World Rapid and Blitz Championshipz 2021) бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform Kazchess.kzга таяниб.

Ушбу мусобақа шахмат тақвимидаги энг кутилган тадбирлардан биридир.

Унда дунёнинг 52 давлатидан 200 нафардан ортиқ шахматчилар, жумладан жаҳон чемпионлари ва вице-чемпионлари ҳамда FIDE (Халқаро шахмат федерацияси) рейтингига кўра энг яхши шахматчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Шахмат федерациясининг тушунтиришича, чемпионатда иштирок этиш ҳуқуқи қуйидаги шахсларга берилади:

- эркаклар ва аёллар секцияларида ўз миллий федерациясини ифодаловчи амалдаги мамлакат чемпионлари;

– Жаҳон чемпионати регламенти талаблари асосида шахматчилар.

Шу билан бирга, Қозоғистон шахмат федерацияси хабарда кўрсатилган қўшимча 30 нафар қозоғистонлик ўйинчини таклиф қилишнинг мутлақ ҳуқуқига эга.


Сўнгги хабарлар