Қозоғистонда тери маҳсулотлари импортидан тушадиган солиқ 40 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – ҚР Савдо ва интеграция вазирлигининг Техник жиҳатдан тартибга солиш ва метрология қўмитаси олти ойлик муддатни сарҳисоб қилиб, мамлакатда тўрт турдаги товарларга мажбурий маркалаш жорий этилганини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Мамлакатда тўртта маҳсулот гуруҳини мажбурий маркалаш жорий этилди. Энди тери, тамаки маҳсулотлари, пойабзал ва дори-дармонларга ёрлиқ ёпиштирилади. Тери маҳсулотларини маркалаш натижасида импорт қилинадиган божхона тўловлари ва солиқлар ҳажми 40 фоизга ошди. Хусусан, 372,3 млн тенгедан 516,2 млн тенгегача. Ушбу фаолият бўйича ички солиқ тушумлари 430,8 млн тенгедан 648,6 млн тенгега ўсди», — дейилади қўмита матбуот хизмати хабарида.

Бундан ташқари, Савдо вазирлиги ҳузуридаги орган транспорт воситаларига SOS тугмачасини ўрнатиш мажбурий эмаслигини маълум қилди.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар