Қозоғистонда тенге нархи кўтарилди

None
None
ALMATY. Kazinform - Қозоғистон фонд биржасидаги (КASЕ) савдолар якунларига кўра тенгенинг долларга нисбатан курси кўтарилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Савдо маълумотларига кўра, доллар курси 18 ноябр оқшомига нисбатан 1,34 тенгега пасайиб, 1 доллар учун 430,26 тенгени ташкил қилди.

Миллий банкнинг 19 ноябрдаги расмий курси бир доллар учун 431,60 тенгени ташкил этади.

Kurs.kz хабарига кўра, Алматидаги валюта айирбошлаш шохобчаларида доллар 431,03 тенгедан сотиб олинмоқда, сотиб олиш эса 432,72 тенгени ташкил қилмоқда.

Нур-Султанда сотиш курси - 431,07 тенге, сотиб олиш нархи - 432,03 тенге.

Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар