Қозоғистонда темир йўл орқали юк ташиш бўйича рекорд ўрнатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2019 йилда Қозоғистон темир йўллар тармоғи орқали юк ташиш кўрсатгичи рекорд даражага етди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Компания бош директорқ Қайрат Сауирбаевнинг маълум қилишича, ўтган йилда 255 млн тонна юк ташилган. Бу олдинги йил билан таққослаганда 261 минг тонна кўп демакдир.

«Бу сўнгги олти ойдаги рекорд натижа. Юкларнинг учдан бир қисми 82,5 млн тоннаси экспортга чиқарилди. Акциодорлик жамиятининг асосий фаолиятидан олинган даромадлар 2019 йилд 930 млрд тангадан ошди. Бу олдинги йилгадан 8% фоиз ортиқ», - деди Қайрат Сауирбаев.

Унинг айтишича, аҳоли ва коммунал-маиший корхоналарга кўмир ва ҳалла каби ижтимоий аҳамиятга эга юкларни ташиш режаси ҳар йил тўлиқ ҳажмда бажарилмоқда.

«Компания Қозоғистон вагон эгаларининг, жумладан «Қазтемиртранс» АЖ ва «Астиқтранс« АЖ юклари билан боғлиқ режани 100% бажарди», - деди у.

Бош директор 2020 йилда нималарга устувор аҳамият берилишини маълум қилди.

«Бу йил ҚХРга темир рудаси, ғалла ва дуккакли маҳсулотлар, Марказий Осиё мамлакатларига эса қурилиш материаллари, цемент экспорт қилинади, транзит юклар ҳажмини 2,5% ошириш кўзланмоқда. Қозоғистон кўмирни Ўзбекистонга ва ҚХР орқали Жануби-Шарқий Осиёга экспорт қилади», - деди компания раҳбари.

Муаллиф: Зарина Қаҳарман


Сўнгги хабарлар