Қозоғистонда темир йўл қатнови тўлиқ тикланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 7 январ ҳолатига кўра, Қозоғистон темир йўли миллий компанияси линияси бўйича йўловчи ва юк поездлари қатнови тўлиқ тикланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бунгача ёпиқ бўлган Мақат, Арал, Бейнеу, Манғистау, Сексеул бекатларидан йўловчилар поездлари ҳозирда қатнамоқда. Намойиш туфайли ёпиб қўйилган барча станциялар очилди. Ҳозирги вақтда туриб қолган барча поездлар манзилларига бормоқда», - дейилади компания матбуот хизмати хабарида.

Сўнгги хабарлар