Қозоғистонда техник ва касб-ҳунар таълимига давлат буюртмаси 50 мингга ошади

None
ASTANА. Кazinform - Жорий йилда бепул техник ва касбий таълимни таъминлаш мақсадида давлат буюртмаси ҳажми 50 000 тага ошади. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазирининг биринчи ўринбосари Шолпан Каринова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, талабга эга касблар бўйича бепул техник ва касб-ҳунар таълими билан 100 фоиз қамраб олиш ишлари давом этмоқда. Бу борада вазирлигимиз маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда коллеж ўқувчилари учун 9-синфдан кейин давлат буюртмасини ошириш бўйича иш олиб бормоқда. Шундай қилиб, жорий йилда давлат буюртмаси 50 минг ўринга кўпаяди», — деди Шолпан Каринова.

Унга кўра, «Таълим тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, коллежларга қабул квотаси қайта кўриб чиқилди.

«Яъни, кўп болали оилалар фарзандларига 5 фоиз, тўлиқ бўлмаган оила фарзандларига 1 фоиз, ногирон болали оила фарзандларига 1 фоиз грант ажратилади. Биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари бепул техник ва касб-ҳунар таълими билан қамраб олинади», - деди у.

Бундан ташқари, маърузачи давлат буюртмаси орқали техник мутахассисликлар бўйича кадрлар тайёрлаш кўпайганини айтди.

«Металлургия, IТ, қурилиш, машинасозлик, хизмат кўрсатиш соҳаларига устувор аҳамият берилади. Ҳозирда техник йўналишларга қабул қилинган талабалар улуши 50 фоизни ташкил этади, яъни 61 минг талаба», - дейди Ш. Каринова.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар