Қозоғистонда техник ва касб-ҳунар таълимига давлат буюртмаси 45 минг ўринга кўпаяди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилда техник ва касб-ҳунар таълимига давлат буюртмаси 45 минг ўринга кўпайтирилиб, 125 мингта бепул грантлар ажратилади. Бу ҳақда ҚР Таълим ва фан вазирлигининг Техник ва касб-ҳунар таълими департаменти директори Насимжан Оспанова маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Оммавий йўналишлар бўйича ёшларни 100 фоиз бепул техник ва касб-ҳунар таълими билан таъминлаш учун давлат буюртмасини ошириш зарур. Шу билан бирга, жорий йилда давлат буюртмаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан 45 минг ўринга кўпаяди. Шунингдек, ҳокимликлар давлат буюртмаси бўйича 80 минг ўринни жойлаштиришни режалаштирмоқда. Умуман олганда, коллежларда бепул ўқиш учун 125 минг ўрин ажратилади. Президентимизнинг техник ва касб-ҳунар таълимини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқлари барчамизга маълум», - деди Насимжан Оспанова Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Унга кўра, 2025 йилгача давлат буюртмасининг 70 фоизи техник мутахассисликларга берилади.

«Ҳозир бу кўрсаткич 45 фоизни ташкил этади. Мутахассисликларга келсак, металлургия, IT, қурилиш, муҳандислик, машинасозлик ва бошқалар. Бугунги кунда махсус комиссиялар томонидан ҳудудларда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассисликлар рўйхати шакллантирилмоқда. Натижада керакли мутахассисликлар бўйича ўринлар сонини тасдиқлайди. Жорий йилнинг 30 апрелидан бошлаб таълим бошқармалари ўзларининг расмий веб-сайтларида давлат буюртмаси ажратилган мутахассисликлар бўйича маълумотларни жойлаштиради», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар